UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0

06 фев 10:30
Янгиликлар

Теннис

Бугун теннисчиларимиз FedCup мусобақасида ўйин ўтказадилар

Теглар :  FedCupТеннис
Қизлар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган FedCup'га қуръа ташланди.

6-10 февраль кунлари Баҳрайнда ўтказиладиган иккинчи гуруҳ ўйинларида ҳамюртларимиз ўз рақиблари номини билиб олишди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида Ливан ва Янги Зеландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. 

Терма жамоа сардори Ирода Тўлаганова мазкур баҳсларга қуйидаги спортчиларни жалб қилган:

Сабина Шарипова

Нигина Абдураимова

Оқгул Омонмуродова

Ясмина Каримжонова.

Бугун қизларимиз гуруҳдаги илк ўйинда ливанлик рақибларига қарши ўйин ўтказадилар.

Биринчи бўлиб, энг ёш теннисчимиз Ясмина Каримжонова рақибларнинг биринчи рақамли теннисчисига қарши ўйин ўтказса, кейин Сабина Шарипова рақибларнинг иккинчи рақамли теннисчисига қарши кортга чиқади. Куннинг учинчи баҳсида Оқгул Омонмуродова/Нигина Абдураимова тандеми жуфтлик баҳсларида иштирок этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг