UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Винисиус Жуниор трансфери учун асосий даъвогар маълум 0 18:54UFC 329 промоушен тарихидаги янги молиявий рекордни ўрнатди 0 18:02Мозес Итаума Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик камари учун жанг қилишдан бош тортди 0 17:40Теннисчимиз Саидаслам Фарходов Уимблдон U14 турнирида иштирок этяпти 0 17:25Макгрегор Доғистонда икки-уч йил машқ қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:41Даҳшат! Испания кетма-кет 36 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти 0 16:05Саиджамшид Жафаров IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилди 0 15:22Ҳукмова ҳамда Горбатова U23 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишди 0 14:40Конор Макгрегор эртанги жанги олдидан Алекс Перейрага мурожаат қилди 0 14:05Шерзод Темиров янги жамоаси билан шартнома имзолади 0 13:3013 йиллик тарих қайта ёзиладими? Макгрегор – Холлоуэй реванши дунё нигоҳида (мутолаа учун) 0 12:56АҚШ — Ўзбекистон ўртоқлик ўйини учун шахматчилар таркиби эълон қилинди 0 12:03UFC 329 тарози натижалари: Беш йиллик танаффусдан сўнг қайтаётган Конор Макгрегор вазн қила олдими? 0 11:40"Шунчаки таътилга кетишимга қўйиб беринг". Де Брюйне — Бельгия терма жамоасидаги келажаги ҳақида 0 11:02Ойбек Касимов “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди 0

20 окт 09:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун тонгда ўтказилган UFC Fight Night 245 турнирининг барча натижалари битта саҳифада

Бугун тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 245 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида америкалик Энтони Эрнандес ҳамда бразилиялик Мишель Перейра ўртасида ўтказилди. Биринчи раунд Перейра устунлигида ўтди. Кейинги беш дақиқаликларда Эрнандес октагонда доминантлик қилди. Бешинчи раунднинг ўрталарида рефери Херб Дин жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Энтони рақибини техник нокаутга учратди. 

Co main-event жангида ўта енгил вазн тоифаси UFC рейтингида ўнинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Роб Фонт кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозонди. У ҳакамларнинг якдил қарори билан ватандоши Кайлер Филлипсни мағлуб этди.

Қозоғистонлик Асу Алмабаев эса UFC промоушенида қаторига тўртинчи ғалабасини тантана қилди. Бу сафар у рейтингнинг еттинчи поғонасидан жой олган бразилиялик Матеус Николауни очколар ҳисобига кўра енгди. Панамалик аёл UFC жангчиси Жоселин Эдвардс учинчи раундда бразилиялик Тамирес Видални бўғиб қўйди.


UFC Fight Night 245 турнирининг барча натижалари

Прелим кард жанглари:

Остен Лэйн Робелис Деспаньени очколар бўйича ютди (29-28, 29-28, 29-28);

Мелисса Мартинез Алиса Арделеандан очколар бўйича устун келди (30-27, 30-27, 30-27);

Элис Рид Жессика Пенни очколар бўйича мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28);

Жозелин Эдвардс учинчи раундда Тамирес Видални бўғиб қўйди (4:33);

Жан Мацумото Брэд Катонни мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 29-28);

Асу Алмабаев Матеус Николауни таслим этди (29-28, 29-28, 29-28).


Асосий кард жанглари:

Даррен Элкинс Дэниель Пинедани ҳакамларнинг якдил қарори билан ютди (29-28, 29-28, 29-28);

Камерон Смазерман Жейк Хадлидан устунлигини исботлади (30-26, 29-27, 29-27);

Чарльс Жонсон Су Мудаэржидан устун келди (29-28, 29-28, 29-28);

Роб Фонт Кайлер Филлипсни таслим этди (29-28, 29-28, 29-28).


Оқшомнинг асосий жанги:

Энтони Эрнандез бешинчи раундда Мишель Перейрани техник нокаутга учратди (2:22).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг