UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

06 мар 07:45
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Тошкент "Катта Дубулға" турнирида 12 дзюдочимиз татамига чиқади (жуфтликлар)

Пойтахтимиздаги "Ҳумо" арена саройи мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Тошкент "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи кунги беллашувлари ҳам кечагидан асло қолишмаган ҳолда ҳаяжонли онларни тақдим этиши кутилмоқда.

Бугун эркаклар -73 ва -81, аёллар эса -63 ҳамда -70 кг вазн тоифаларида турнир медаллари ҳамда Токио Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқишади. 

Мухлислар Тель-Авив "Катта Дубулға" турнири ғолиби Шарофиддин Болтабоевнинг иштирокини интиқлик ила кутаётганлари бор гап. Қорақалпоғистонлик дзюдочимиз баҳсларга иккинчи даврадан қўшилади. Унинг рақиби кипрлик Аристос Микаэль ва кореялик Сун Хо Ли баҳсидан сўнг аниқланади.   

Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:

-73 кг вазн тоифаси

Жалолиддин Бойназаров - Миклос Унгвари (Венгрия)

Муроджон Йўлдошев - Жиованни Эспозито (Италия)

Обидхон Номонов - Эдуардо Барбоса (Бразилия)

Ғолибжон Сулаймонов - Марк Христов (Болгария)


-81 кг вазн тоифаси

Суҳроб Турсунов - Роберт Ражкай (Венгрия)

Шарофиддин Болтабоев - Аристос Микаэль (Кипр)/ Сун Хо Ли (Жанубий Корея) 

Арслонбек Тожиев - Заҳер Муҳаммад Сарвай (Афғонистон)

Ғиёсжон Бобоев - Оумар Джало (Франция)


ҚИЗЛАР

-63 кг вазн тоифаси

Фарангиз Ҳожиева - Аннабелль Винзиг (Германия)


-70 кг вазн тоифаси

Шохиста Назарова - Марьям Тчантурия (Грузия)

Гулноза Матниязова - Александра-Анастасия Ненова (ЖАР)

Фарангиз Холмуродова - Энхчимег Тсерендулам (Мўғулистон)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг