03 мар 12:55
Янгиликлар
Хоккей

Бугун ёш хоккейчиларимиз ЖЧдаги учинчи ўйинни ўтказишади
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бунгача иккита ўйинда ғалаба қозонган хоккейчиларимиз бугун 3-тур доирасида Туркманистонга қарши баҳс олиб борадилар.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:30да бошланади. Икки тур якунига кўра вакилларимиз гуруҳ пешқадами бўлиб туришибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ЖЧнинг III дивизиони, Б гуруҳи баҳсларида қатнашмоқда.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар