UZ

02 июл 18:47
Янгиликлар

Қизиқарли!

Бугунги байрамга махсус: 15 нафар хурлиқо спорт журналистлари

Теглар :  СпортОАВ
Бугун, 2 июль бутун дунёда Халқаро спорт журналистлари куни нишонланмоқда.

Эътиборингизга касб байрамини нишонлаётган машҳур ҳамкасабаларимизнинг Инстаграм саҳифасига жойлаган суратларини ҳавола қиламиз.

Бу мафтункор ҳамкасабаларимиз айрим федерация ёки ассоциациядан кўра ўша спорт тури тарғиботида ҳамда дунё бўйлаб оммалашувига кўпроқ хисса қўшиб келишяпти. 

Лусия Виллалон (Lucia Villalon) - Испаниялик таниқли спорт тележурналисти. Лусия Испания телевиденияси ҳамда Мадриднинг "Реал" клуби каналида ишлайди. Испания нашрлари айнан Виллалон Криштиану Роналдуни Ирина Шейкдан узоқлаштирганини ёзишганди.


Мирослава Монтемайор (Miroslava Montemayor) - ESPN журналисти. Мисс Мексика-2013 соҳибаси. "Адидас" компаниясининг Мексикадаги элчиси.


Марисоль Гонсалес (Marisol Gonzalez) - Мексикалик бу қиз фаолиятини спорт журналистикасига бағишлаган. Марисоль Мексика телевидениясида ишлайди. Гонсалес мексикалик футболчи Рафаэль Маркес Лугонинг рафиқаси ҳамдир.


Ванесса Хуппенкотен (Vanessa Huppenkothen) - Қонида олмон қони оқувчи мексикалик журналист. Мисс Мехико. ESPN телеканали учун ишлайди. NFL ўйинларини ёритиб боради. Ванесса ўзи ҳам спорт турлари билан шуғулланади. У марафонда стартга чиққан ва триатлон мусобқаларида иштирок этган.


Алекс Карри (Alex Curry) - Мафтункор ва шу билан бирга ўз касбини севади. Бунга унинг "Инстаграм"даги профилини томоша қилиш орқали ҳам амин бўласиз. Карри деярли барча суратларида қўлида микрофон билан гавдаланади.


Химена Санчес (Jimena Sanchez) — Fox телеканали журналисти. У медиа холдингда эркаклар теле аудиториясини қандай жалб қила олиши билан танилган.


Лара Альварес (Lara Álvarez) - Фаолиятини Испания телевидениясида бошлаган. Лара журналистикадан ташқари модель бизнесида ҳам машҳурликка эришган. Альварес испан футболи юлдузи Серхио Рамоснинг собиқ маъшуқаларидан бири ҳам ҳисобланади.


Кейт Абдо (Kate Abdo) - Sky Sports News каналининг собиқ машҳур бошловчиси. 2015 йилда англиялик бу хоним "Олтин тўп"ни топшириш маросимида бошловчилик қилганидан сўнг яна ҳам машҳурликка эришган. Бугунги кунда Fox каналида соккер ва бош спорт турларини ёритади.


Мелани Коллинз (Melanie Collins) - Америкалик ҳамкасабамиз NFL (Америка футбол чемпионати) ҳамда гольф мусобақасини ёритади.


Чарисса Томпсон (Charissa Thompson) - Америкалик таниқли бошловчи. Чарисса FOX Sports телеканалида ишлайди NFL мусобақасини ёритиб боради. Америка футболини мовий кўз Томпсон учун кўрадиганлар ҳам бор экан.


Инес Саинс (Ines Sainz) - Мексикалик супермашҳур спорт журналисти. Айнан уни Мексика спортининг бош маликаси деб аташади. Инес Лионель Мессидан беш маротаба интервью олишга муваффақ бўлган. "Дунё гўзали" танловида Мексика шарафини ҳимоя қилган.


Роберта Сетими (Roberta Setimi) - Бразилиялик бу журналист хоним ЖЧ-2014 ҳамда Рио-2016 Олимпиадасида Fox Sports канали учун лавҳалар тайёрлаган. Айнан шу икки мусобақада у юлдузга айланганди. Айни пайтда Роберта Канадада истиқомат қилмоқда.


Ивана Надаль (Ivana Nadal) - аргентиналик бошловчи. У "Регби вақти" кўрсатувини тайёрлайди ва олиб боради. "Ривер Плейт" клуби мухлисаси.


Алехандра Битраго (Alejandra Buitrago) - Лотин Америкасидан бўлган хурлиқо. Колумбиялик Алехандра Битраго мамлакат телевидениясида ишлайди. Ўзи ҳам спорт билан шуғулланади. Футбол бўйича Колумбия терма жамоаси ўйинларини қолдирмай кўриб боради. 


Сapа Карбoнеро (Sara Carbonero) - Испаниялик журналист ва модель. 2009 йилда у дунёнинг энг мафтункор ва жозибали мухбири деб топилган. Сара испаниялик афсонавий дарвозабон Икер Касильяснинг рафиқаси ҳисобланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
03 июл 09:02:48
o'zbek o'zigabek
rostan ham gozal lekin xammasi xam emas
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг