UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

02 май 16:41
Янгиликлар

Футбол

"Бунёдкор" бош директори клуб ва МИБ ўртасидаги воқеага аниқлик киритди

Мураббий Сергей Лушан "Бунёдкор" клубида қолиб кетган қарзлари бўйича давлат органларига мурожаат қилганидан барчанинг хабари бор.

Бугун "Бунёдкор" клуби офиси муҳрлангани ва клубга тегишли автобуслардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилгани ҳақида хабарлар чиқди. Биз ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаевга мурожаат қилдик.

"Тўғри Чилонзор МИБ вакиллари келиб "Бунёдкор" клубига тегишли автобус, енгил автомобилларни банд қилишди. Яъни транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди. Ходимларимиз ишлайдиган офислар эса муҳрланди. Бугун ушбу ҳолат юзасидан Республика Мажбурий Ижро Бюросига бордим. Аслида Лушан талаб қилаётган суммани битта автобусни сотиш орқали тўлаб юборишимиз мумкин. Шу боис офисларимиз муҳрланиши ортиқча эди. Вазият кўпчилик ўйлаганчалик ваҳимали эмас. "Бунёдкор" клуби кўп қийинчиликлардан ўтди, бундан ҳам ўтади. Тўғри айни пайтда клуб ҳисоб рақамида бунча пул йўқ. Аммо яқин кунларда бир қатор реклама ҳамкорларимиздан пул тушиши кутилмоқда. Бундан ташқари "Пахтакор" клуби Акром Комилов бизнинг академиямизда ўқигани учун пул ўтказиши лозим, Шоҳруз Норхоновни "Сўғдиёна"га трансфер қилганмиз, Даврон Умировни ижарага берганмиз. Мана шу пуллар тушиши билан "Бунёдкор" бу муаммони ҳал қилади. Бу йилги харажатлар сметасида кўзда тутилмаган жуда кўплаб харажатлар пайдо бўлаётганидан футбол жамоатчилиги жуда яхши хабардор.

2015-2016 йилларда "Бунёдкор"да ишлаб кетган Сергей Лушан ва Бахтиёр Бобоев ўзларига 400 миллион сўмдан кўтарма пулларини ёзиб олишган экан. Лекин негадир Бобоев раҳбарлигида бу пулларни олишмаган ва ҳозиргача қарз тўланмай келмоқда. Зукко футбол мухлислари Лушан нима мақсадда ҳар йили жамоага янги легионерларни олиб келганини жуда яхши билишади. Шунча йил бу жамоада ишлаганлар инсонийликни бир четга суриб қўйишди.

Якунда шуни айтмоқчиманки, яқин кунлар ичида биз ҳам Сергей Лушан устидан давлат пулларини ўзлаштириш бўйича прокуратурага ариза ёзамиз. Бу мураббий қўл остида "Бунёдкор" ҳозиргидан бир неча баробар катта сметага эга бўлган ва Осиё чемпионлар лигасида биронта ўйинда ғолиб бўла олмаган йиллар ҳам бўлганини барча яхши эслайди", - дейди Улуғбек Мирзаев championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг