15 дек 11:45
Янгиликлар
Футбол

“Бунёдкор” январь ойида БААда йиғин ўтказади
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бугундан бошлайди.
Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа Янги йил байрамига қадар Тошкентда шуғулланади. 2017 йилнинг 7-21 январь кунлари “қалдирғочлар” БААдаги хориж йиғинида иштирок этишади.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” 7 февраль куни ОЧЛ-2017 плей-оффи доирасида Қатарнинг “Ал Жайиш” клубига қарши ўйин ўтказади. Ушбу баҳс ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар