UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Хитой ва бошқа жуфтликлар 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 13:45Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокидан ОНЛАЙН 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0

23 сен 14:18
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди

Теглар :  ШахматИсроил
Самарқандда ўтказилаётган 46-Шахмат Олимпиадасида Исроилнинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари 6-тур учрашувларида техник мағлубиятга учради.

Маълум бўлишича, 21 сентябрь куни Исроил эркаклар терма жамоаси Нидерландияга, аёллар жамоаси эса Болгарияга қарши баҳс олиб бориши керак эди. Бироқ мазкур учрашувлар яҳудийлик динидаги муҳим сана — Ём Киппур кунига тўғри келган.

Исроил шахмат федерацияси маълумотига кўра, ташкилот бу масала юзасидан январь ойидаёқ FIDE’га мурожаат қилган. Федерация 20 сентябрдаги 5-тур баҳсларини режадан олдинроқ бошлаш, 21 сентябрдаги 6-тур учрашувларини эса соат 19:30 дан кейин ўтказишни сўраган. Исроил томони FIDE ушбу таклиф бўйича ёзма равишда розилик берганини билдирган.

5-турда Сингапур ва Колумбия терма жамоалари Исроилнинг илтимосини қабул қилиб, учрашувларни белгиланган вақтдан 1 соат 15 дақиқа олдин бошлаган.

Бироқ 6-турда Нидерландия ва Болгария жамоалари баҳсларни бошқа вақтга кўчиришга рози бўлмаган. Натижада Исроилнинг эркаклар ва аёллар терма жамоаларига ушбу турда техник мағлубият қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг