UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0

07 авг 09:42
Янгиликлар

Таэквондо

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига тайёргарлигига баҳо берди

Теглар :  Таэквондо
Хабарингиз бор, бугун Тошкент шаҳрида кадетлар, яъни ўсмирлар ўртасида таэквондонинг олимпия оиласига мансуб йўналиши бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Шу муносабат билан кеча юртимизга Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой ташриф буюрди. Мартабали меҳмон Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди ва ўша ернинг ўзида ОАВ ходимларига қисқа интервью берди. 

"Бундан икки йил олдин Ўзбекистонга ташриф буюргандим. Бу сафар кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати сабаб мамлакатингизга келдим. Бу ерда жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш учун жуда яхши тайёргарлик олиб борилгани кўриниб турибди. 

Аввалги ташрифим давомида Тошкентда "Президент кубоги"ни ташкил этгандик, шунингдек яна бир қатор мусобақаларни ўтказганмиз. Жаҳон чемпионатидек нуфузли мусобақаларни ўтказиш учун Ўзбекистонда моддий-техник база имкониятлари етарли. Энг асосийси Республика Президенти жаноб Шавкат Мирзиёев шахсан ушбу спорт турига қизиқадилар. Шу сабабдан ҳам мазкур чемпионатни Ўзбекистонга ишониб топширдик. 

Умид қиламанки, ушбу мусобақа Ўзбекистон учун олдинда турган нуфузли мусобақалар, жумладан Токио 2020 Олимпиадасига муваффақиятли натижа қайд этиш йўлида аҳамиятга эга бўлади", - деди Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой.

Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг