20 апр 15:31
Янгиликлар
Теннис
Бухородаги турнирда ҳамюртларимиздан 1/2 финалга ҳеч ким чиқа олмади
Бухоро шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Афсуски, турнирнинг ярим финал босқичига ҳамюртларимиздан ҳеч ким етиб келмади. Мусобақада олтинчи рақам остида таснифланган Санжар Файзиев 2 соату 6 дақиқа давом этган баҳсда украиналик Вадим Урсуга 6:1, 6:7, тайбрекда 4:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Яна бир теннисчимиз Темур Исмоилов эса турнирнинг биринчи ракеткаси қозоғистонлик Дмитрий Попкога 1:6, 3:6 ҳисобида ютқазди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар