UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Нурсултон Рўзибоев оладиган гонорар АҚШдаги ҳаражатлар учун етадими? 0 18:42"Реал" янги харидлар учун ёзда етти нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин 0 18:14Эдди Хирн Александр Усикнинг сўнгги рақибини эълон қилди 0 17:49Царукян мураббийи энг эҳтимолий рақибни айтди 0 17:23Нурсултон Рўзибоев учун қайси вазнда жанг қилиш қулай? Спортчи жавоб берди 0 17:15Зокиров, Холматов, Халмаханов ва бошқа юлдуз спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди 0 16:59Ўзбекистон МТЖ қачон Тошкентга қайтади? 0 16:36Қозоғистонда шахматга эътибор пастлигидан нолиган Бибисара мамлакат президентидан мукофот олди 0 15:54ATP рейтинги. Султонов 29, Белозерцев 20 поғонага юқорилади 0 15:23"Унинг башарасига жон деб урган бўлардим" - Гэтжи Макгрегор билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 14:57Шомуродов? ФИФА ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голига номзодларни эълон қилди 0 14:23Соболенко "Уимблдон"да ўз дизайнидаги тақинчоқларда ўйнайди + ФОТО 0 13:51Асу Алмабаев UFC’да ноёб ютуққа эришди 0 13:18Усикнинг жамоасида камарларни эгасиз қолдириш қарорини изоҳлади 0 12:39Криштиану Роналду ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи якунланганидан сўнг пост қолдирди 0

29 июн 17:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Царукян мураббийи энг эҳтимолий рақибни айтди

Арман Царукян менежери Саят Абдрахманов россиялик енгил вазн тоифаси вакили навбатдаги жангини кимга қарши ўтказишини айтди.

Саятнинг айтишича, амалдаги BMF чемпиони Чарльз Оливейрага қарши ўтказади. 

"Ҳаммаси вақт ва тақвимга боғлиқ. Гэтжи яқиндагина муштлашгани ва яқин олти ой ичида октагонга қайтиши даргумонлигини, Арман эса фаол бўлиши кераклигини ҳисобга олсак, Оливейра билан вариант энг мақбули ҳисобланади. Шунчаки дивизиондаги вазиятдан келиб чиқиш керак. Ундаги вазият шундайки, кутишдан кўра чиқиш қилган маъқул", - деди Абдрахмонов "Матч ТВ"га берган интервьюсида.

Арман Царукяннинг ўзи яқинда берган интервьюсида 2024 йил апрель ойида ҳакамларнинг айри қарори эвазига мағлуб этган Чарльз Оливейра билан сентябрь ойида жанг ўтказиши мумкинлигини тан олди.

Шу билан бирга, иккала енгил вазн тоифасидаги спортчилар Жастин Гэтжининг Илия Топурия устидан қозонган ғалабасидан сўнг, кейинги баҳсда дивизионнинг янги чемпионига айланган америкаликка қарши октагонга чиқишга умид боғлашларини маълум қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг