UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0 10:05"Барселона" Флик қўлостида ўтказган 126 та ўйинда 43-йирик ғалабасини қўлга киритди 0 09:34Тўққизта финиш ва битта дуранг қайд этилган UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:03UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0 08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0 18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0

12 янв 13:16
Янгиликлар

Футбол

"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди

Оғир дардга чалинган "Челси" ва Бельгия U-21 терма жамоасининг 33 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси Ламиша Мусонда ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди.

"Менда бор-йўғи бир неча кун қолганини англаяпман ва шу билан бирга, қанчадан-қанча одамлар менинг ёнимда бўлганини ҳам ҳис қиляпман — бу хотираларни умрим давомида қадрлаб юраман. Ҳаёт оғир, аммо атрофда барибир жуда кўп гўзаллик бор.

Ҳаёт кўтарилиш-қулашлардан иборат ва инсон дуч келадиган оғриқни ҳеч ким тўлиқ англай олмайди. Охирги икки йил мен учун айниқса оғир ва ҳолдан тойдирувчи бўлди. Катта алам билан сизга шуни маълум қиламанки, мен соғлиғим учун курашяпман — айнан шу сабабли узоқ вақт ижтимоий тармоқларда кўринмадим.

Мен аччиқ ҳақиқатни қабул қилишга мажбур бўлдим: аҳволим ўта оғир ва энди мен ҳаётнинг ўзи учун курашяпман. Бу даврда сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва дуоларингиз мен учун катта тасалли бўлар эди. Оилам билан бирга курашяпмиз ва охирги нафасимгача таслим бўлмайман.

Мен гўзал ёшликни бошдан кечириш бахтига эга бўлдим ва яна кўп ишлар қилишим мумкин эди. Жуда кўп одамларга шахсан миннатдорлик билдиришни истардим. Бироқ бу имкониятга эга бўлмаслигим мени қаттиқ ранжитади".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг