UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

19 мар 09:33
Янгиликлар

Футбол

Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди

Теглар :  ЕЧЛ
УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми чорак финалига йўл олган барча 8 та клуб номи тўлиқ аниқланди.

"Барселона" 1/8 финалнинг жавоб баҳсида Англиянинг "Ньюкасл" жамоасини йирик 7:2 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди. "Ливерпуль" эса дастлабки ўйиндаги мағлубиятдан (0:1) тўғри хулоса чиқариб, ўз майдонида "Галатасарой"ни 4:0 ҳисобида тор-мор этди.

Шунингдек, Мадриднинг "Атлетико" клуби икки ўйин натижасига кўра "Тоттенхэм"дан устун келган бўлса (5:2, 2:3), "Бавария" иккита баҳсда ҳам "Аталанта"ни аяб ўтирмади (6:1, 4:1). Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Реал", "Спортинг", "Арсенал" ва ПСЖ жамоалари ҳам 1/4 финал йўлланмасини нахт қилиб қўйган эди.


ЕЧЛ 2025/2026 йилги мавсум 1/4 финал жуфтликлари билан танишинг:

"Спортинг" — "Арсенал"

"Реал" — "Бавария"

"ПСЖ" — "Ливерпуль"

"Барселона" — "Атлетико"


Дастлабки ўйинлар 7 апрель оқшомида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг