30 сен 15:25
Янгиликлар
Теннис

Чэнду. Денис Истоминнинг финалдаги рақиби маълум бўлди
Теннисчимиз Денис Истомин Хитойнинг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтаётган турнир финалига йўл олганидан хабарингиз бор.
Унинг хал қилувчи баҳсда кимга қарши ўйнаши маълум бўлди. Мусобақанинг иккинчи ярим финалида аргентиналик Гвидо Пелья Кипр вакили Маркос Багдатисга қарши кортга чиқди.
2 соат 4 дақиқа давом этган ўйинда Маркос Багдатис рақибини 5:7, 6:4, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди у финалда айнан Денис Истоминга қарши ўйнайди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар