UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

19 дек 14:16
Янгиликлар

Бошқалар

Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадага саралаш ўйинларини ғалаба билан бошлади

17-22 декабрь кунлари Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ўтказилаётган чим устида хоккей спорт тури бўйича эркаклар ўртасидаги “Hockey Series Open” халқаро турнирининг биринчи босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур мусобақанинг аҳамиятли томони шундаки, Токио-2020 Олимпиадасига лицензия берувчи халқаро турнир ҳисобланади.

Бизнинг хоккейчиларимиз Қозоғистон, Непал ва Афғонистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. 17 декабрь куни ўтказилган биринчи учрашувда вакилларимиз Афғонистон терма жамоаси устидан 11:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Кейинги ўйинлар 20 декабрда Непал жамоаси билан, 22 декабрь куни Қозоғистон жамоаси билан ўтказилади.

Гуруҳда биринчи ўринни кўлга киритган жамоа 2019 йил Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ушбу турнирнинг финал босқичига йўлланма кўлга киритади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг