UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

23 дек 14:08
Янгиликлар

Бошқалар

Чим устида хоккей. Покистондаги мусобақада муваффақиятли қатнашган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди

Хабар бериб ўтганимиздек, чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ўтказилган "Hockey Series Open" халқаро мусобақада иштирок этишди.

Турнир давомида Афғонистон, Непал ва Қозоғистон терма жамоаларини мағлубиятга учратган йигитларимиз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишди.

Бугун тунда ана шу мусобақада муваффақиятли иштирок этган хоккейчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, МОҚ ва Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

МОҚ раҳбари хоккейчиларимизни қутлар экан, терма жамоанинг Токио Олимпиадасига йўл олиши учун барча шароитлар яратилишини айтиб ўтди.

"Сизлар қайд этган натижадан барчамиз хурсанд бўлдик. Чунки юртбошимизнинг топшириқларига кўра нафақат яккакураш, балки жамоавий спорт турларидан ҳам Олимпия ўйинлари лицензияларини қўлга киритишга, бундай спорт турларини юртимизда ривожлантиришга ҳаракат қиляпмиз. Бу йўлда катта ҳажмдаги иш олиб борилмоқда. Шундай экан, Олимпиадага лицензия олиш учун сизда жуда яхши имконият бор. Бундан буён Миллий олимпия қўмитаси сизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Терма жамоа аъзоларига Олимпия стипендиялари жорий этилади. МОҚнинг қўллаб-қувватловига, кўмагига ишонишингиз мумкин", - деди Умид Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамиз, Токио 2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа келаси йил Ҳиндистонда ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон хеч қачон жамоавий спорт турлари бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этмаган. Умид қиламизки, чим устида хоккейчиларимиз бу борада биринчи бўлишади ва ўзбек спорти тарихига киришади. Миллий олимпия қўмитаси бу йўлда терма жамоамизга омад тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг