UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

06 дек 09:30
Янгиликлар

Кураш

Чироқчида “Ҳоким Кубоги” мусобақаси ўтказилди + ФОТО

Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида “Ҳоким Кубоги“” мусобақаси бўлиб ўтди.

Жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида  кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, олис ва чекка қишлоқ-овулларда спортда иқтидори юқори бўлган ёшларни эрта аниқлаш ва катта спорт сари етаклаш мақсадида Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида “Ҳоким Кубоги“ мусобақаси бўлиб ўтди.

Чироқчи туман ҳокимлиги, Қашқадарё вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, вилоят белбоғли кураш федерацияси, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қашқадарё вилоят кенгаши, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман халқ таълими бўлими, 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур беллашувларда тумандаги барча маҳаллалардан 200 нафардан ортиқ полвонлар иштирок этишди.

Байрамона безатилган спорт залида дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Маросимда сўз олган Чироқчи туман ҳокими ўринбосари Ўктам Абдураҳимов ва туман халқ таълими бўлими мудири, Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг Қашқадарё вилоят бўлими раиси Фарҳод Жумановлар иштирокчиларни қутлар экан, бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор ва мусобақага юқори савияда тайёргарлик кўрилгани ҳақида таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига муваффақият тилашди.

Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. Кун давомида ўтган муросасиз ва қизиқарли беллашувларда хотин-қизлар ўртасида иккита вазн тоифасида, эркаклар ўртасида эса еттита вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Мусобақа якунига етгач, кучли учликдан жой олган спортчилар Чироқчи туман ҳокимлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва унинг вилоят бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг