18 авг 08:16
Янгиликлар
Теннис

Цинциннати (WTA): Свитолина чорак финалда!
АҚШнинг Цинциннати шаҳрида WTA Premier 5 сериясига кирувчи нуфузли теннис турнири бўлиб ўтмоқда.
Мукофот жамғармаси 2 874 299 долларни ташкил қилувчи ушбу мусобақада чорак финал иштирокчилари маълум бўляпти. Украиналик Элина Свитолина учинчи давра учрашувида америкалик Аманда Анисимовага қарши кортга чиқди.
Турнирда бешинчи рақам остида таснифланган Элина имтиёзли йўлланма асосида асосий тўрда иштирок этган рақибасини 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Испаниялик Гарбинье Мугуруса турнирнинг амалдаги ғолибаси ҳисобланади.
Ҳавола :
Фикрлар