UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

12 дек 07:24
Янгиликлар

Дзюдо

Циндао “Мастерс”. Бугун беш нафар дзюдочимиз татамига чиқади

Бугун Хитойнинг Циндао шаҳрида “Мастерс” сериясига кирувчи нуфузли турнир бошланади.

Дунёнинг 5 қитъаси 68 мамлакатидан жами 454 нафар дзюдочи иштирок этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 11 аъзоси ҳам медаллар ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун баҳсларга киришади. 

Бугун  бир йўла 5 нафар дзюдочимиз Циндао татамиларида ўз маҳоратини намойиш этади. Рейтинги энг юқори бўлган дзюдочимиз, жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Шарофиддин Лутфуллаев илк даврада хитойлик Рилеге Суга қарши татамига чиқади. 

-60 кг вазндаги иккинчи дзюдочимиз, Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Диёрбек Ўразбоев эса амалдаги жаҳон чемпиони, грузиялик Лукхуми Чхвимиани билан ҳисоб-китоб қилади. Ўразбоев бугун Лукхумидан Шарофиддин учун реванш олишга уриниб кўради. Ҳар бир вазн ғолиблари 1800 рейтинг очкосига эга чиқади. 

-60 кг: 

Шарофиддин Лутфуллаев - Рилеге Су (Хитой) биринчи давра

Диёрбек Ўразбоев - Лукхуми Чхвимиани (Грузия) биринчи давра

-66 кг: 

Шаҳрам Аҳадов - Михаил Пуляев (Россия) иккинчи давра

Сардор Нуриллаев - Маттео Медвес (Италия) иккинчи давра

-52 кг: 

Диёра Келдиёрова - Шарлин Ван Сник (Бельгия) биринчи давра

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг