20 июл 12:23
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт Стерлинг - Диллашоу жангини тасдиқлади
UFC президенти Дана Уайт енгил вазн (61 кг) тоифасидаги чемпионлик жангини тасдиқлади.
Аввалроқ матбуотда америкалик Алжэмейн Стерлинг (21-3) ҳамда Ти Жей Диллашоу (20-4) ўртасида чемпионлик жанги ўтказилиши ҳақида хабар пайдо бўлганди. Жангнинг сентябрь ойидаги UFC 279 турнири доирасида ўтказилиши ҳам айтилган эди.
"Ҳа, бу биз ўтказишни хоҳлаган жанг. Ўйлайманки, бу аҳамиятга молик тўқнашув. Диллашоу собиқ жаҳон чемпиони, дунёдаги кучли енгил вазнли жангчилардан бири", – деди Уайт UFC on ABC 3 турниридан кейинги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Стерлинг апрель ойида UFC 273 турнири доирасидаги чемпионлик жангида россиялик Петр Янни очколар ҳисобига кўра таслим этганди. Диллашоу эса 2021 йилнинг май ойида UFC on ESPN 27 турнирида ватандоши Кори Сэндхагендан устун келганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар