UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0

10 май 16:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт тасдиқлади! Хамзат Чимаев Богдан Гусковнинг дивизионига ўтади

Ўрта вазн тоифасининг собиқ чемпиони Хамзат Чимаев энди янги дивизионда фаолият олиб боради.

Асли чеченистонлик спортчи бугун АҚШнинг Ньюарк шаҳри мезбонлик қилган UFC 328 турнирининг марказий жангида америкалик Шон Стриклендга очколар ҳисоби бўйича имкониятни бой берди ва ўрта вазндаги чемпионлик камаридан айрилди.

Жанг олдидан мазкур беллашув Хамзат учун ўрта вазндаги сўнгги чиқиш бўлиши тахмин қилинган эди. Тахминлар ўзини оқлади: UFC раҳбари Дана Уайт турнир якунига етганидан сўнг Чимаевнинг кейинги жанги ярим оғир вазн тоифасида (93 кг) бўлиб ўтишини эълон қилди.

Мазкур вазннинг амалдаги чемпиони эса янги зеландиялик Карлос Ульберг ҳисобланади. Ярим оғир вазнда ўзбекистонлик Богдан Гусков ҳам фаолият олиб боради. У дивизион рейтингида ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг