22 янв 11:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дастин Порье Макгрегорга ўзи истаган вазнда реванш таклиф қилди
Енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Дастин Порье ирландиялик Конор Магрегорга реванш жанги таклиф қилди.
Икки спортчи ўртасидаги илк жангда Конор америкалик рақибини мағлубиятга учратган эди. Порье ўша мағлубият учун реванш олиш истагида. У Макгрегорга исталган вазнда октагонга чиқишга рози эканини маълум қилди.
Хабар берганимиздек, Конор янгиланган UFC рейтингида учинчи ўринга кўтарилиб олди. Порье эса ушбу енгил вазн рейтингининг иккинчи поғонасидан жой олган.
"Иккинчи рақам учинчисига қарши! Конор, кел яна бир бор куч синашамиз. Менга фарқи йўқ - 155, 165 ёки 170 фунт. Вазн тоифасини сен танлайсан. Мен тайёрман!", - дея Твиттер саҳифасида чорлов ҳақидаги хабар қолдирган Порье.
Ҳавола :
Фикрлар