UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0

29 янв 17:34
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Davis Cup. Ўзбекистон - Сербия ўйини олдидан ПРЕВЬЮ

Барчангизга яхши маълумки, 1-2 февраль кунлари пойтахтимиздаги «Saxovat Sport Servis» (собиқ "Ўзбекистон") спорт мажмуасида Ўзбекистон терма жамоаси "Дэвис Кубоги 2019" саралаш босқичи доирасида Сербия терма жамоасини қабул қилади.

2019 йилдан бошлаб "Дэвис Кубоги" мусобақаси янгича форматда ўтказилади. Биринчи янгилик - мусобақанинг беш сетлик форматдан уч сетлик форматга ўтганидир. Саралаш баҳсларида умумий ҳисобда 24 та терма жамоа қатнашади. Улар орасида Ўзбекистон ҳамда Сербия давлатлари ҳам бор. Ғалаба қозонган 12 терма жамоа финал босқичига йўл олади. Уларга ўтган йилги тўртта ярим финалчилар - Хорватия, Испания, Франция ва АҚШ терма жамоалари қўшилишади. Яна икки терма жамоа - Аргентина ва Буюк Британияга  "WC" тақдим этилган. Бу 18 терма жамоа 18-24 ноябрь кунлари Мадрид шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичида ўзаро беллашадилар.

Демак, рақибларимиз Сербия терма жамоаси таркиби: Душан Лайович, Филипп Крайинович, Ласло Жере, Никола Милоевич ва Виктор Троицки.


Ўзбекистон терма жамоаси таркиби: Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов. Қайд этиб ўтиш лозимки, терма жамоамиз таркибидан 2001 йилда таваллуд топган умидли теннисчиларимиздан бири Сергей Фомин ҳам ниҳоят жой олди. Фаррух Дўстов терма жамоа капитани лавозимида илк учрашувини ўтказади. Терма жамоа бош мураббийи сизга яхши таниш бўлган Петр Лебедь.


Серблар билан тарихда бир маротаба учрашганмиз. 2009 йил меҳмонда бўлиб ўтган баҳсда, Белград аренада йирик хисоб қайд этилган. Кейинги йил Сербия терма жамоаси жаҳон босқичида иштирок этиб, барча рақибларини мағлубиятга учратган ва "Дэвис Кубоги" мусобақаси ғолибига айланган.

Кўринишидан, рақиблар таркиби рейтинг жиҳатдан биздан анча кучлироқ. Аммо, ўз уйингда деворлар хам ёрдам беради деган гап бор халқимизда. Яккаликда Денис Истоминнинг қатнашиши 99% аниқ бўлиб улгурган. Иккинчи иштирокчи борасида саволлар ҳозирча очиқ турибди. Ўтган хафта Қозонда бўлиб ўтган "Фьючерс" турнири ғолиби Санжар Файзиевми ёки жароҳатлардан эндигина сафга қайтган Жўрабек Каримов?




Юқорида қайд этилганидек, энди "Дэвис Кубоги" мусобақаси уч сетлик форматда ўтказилади. Фикримизча, шунинг учун Денис Истомин бемалол икки учрашувда иштирок эта олади. Беш сетлик форматда биз ҳар сафар унинг эски жароҳатидан ҳавотирда бўлардик. Иккинчи иштирокчи эса катта эҳтимол билан Санжар Файзиев бўлади. Жуфтликда ҳам Истомин/Файзиев тандеми қатнашиши кутилмоқда.

1 февраль куни икки яккалик учрашуви бўлиб ўтса, 2 февраль жуфтлик ва икки яккалик учрашувлари ўтказилади. Терма жамоамизга ушбу баҳсларда омад тилаб қоламиз.

Азиз теннис мухлислари! Сизларни 1-2 февраль кунлари «Sаxovat Sport Servis» мажмуасига таклиф қилиб қоламиз. Йигитларимизни биргаликда қўллаб-қувватлайлик. Учрашувларга кириш мутлақо бепул!

Ҳусниддин Мирзалиев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг