UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59Рамазон Темиров ва Санжар Зокиров кейинги жанглари учун бирга шуғулланишмоқда + ФОТО 0 10:38Поло федерацияси раисига ўринбосарлар сайланди 0 10:17Собиқ чемпион Ислом Болтаев ҳам Тошкентда октагонга кўтарилади + ПОСТЕР 0 09:56Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди 0 09:35Руслан Нурудинов Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида иштирок этадими? Бунга унинг ўзи жавоб берди 0 09:14Илия Топуриянинг акаси ҳам энди UFC'да жанг қилади 0 08:53Муроджон Аҳмадалиевга автомобиль ва 3 хонали уй совға қилинди 0 08:32"Атлетико" сўнгги сонияларда "Барселона"ни меҳмонда мағлуб этди! "Матрасчилар" жадвалда яққол пешқадам! (ВИДЕО + ТУРНИР ЖАДВАЛИ) 0 04:31Александр Усик яна Фьюрини мағлубиятга учратди ва камарларни муваффақиятли ҳимоя қилди 0 02:39Сергей Богачукнинг жанги муддатидан олдин якунланди 0 00:31Исроил Мадримов жанг олдидан Сергей Богачукга омад тилади 0 21:40Ҳумоюн Тўхтамуродов иштирокидаги жанг 25 сонияда якунланди 0 19:21«Манчестер Сити»нинг яна бир етакчиси бир ойга сафдан чиқди 0 18:58Усикнинг жамоаси реванш олдидан Фьюрига талаб қўйди 0 18:34Octagon 68 турнири қайси телеканалда трансляция қилиниши маълум 0

27 ноя 16:43
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин учун 2017 йилги мавсум қандай ўтди? (Йил сарҳисоби)

Денис Истомин ҳақида гапирар эканмиз, энг аввало кўз олдимизда "ТОП100"нинг доимий аъзоси гавдаланади.

2016-йил Денис учун муваффаққиятсиз якунланганди. Чунки ўша йили Истомин 2010 йилдан бери илк бор мавсумни "ТОП100"дан ташқарида (121-ўринда) якунлади. Ўйинлар статистикаси - 28-32. Мағлубиятлар сони кўпроқ. Ўша пайтлар "наҳотки Истоминнинг даври ўтди, ҳали унга муносиб издошлар етишиб чиқмадику" деган ўй-ҳаёллар одамни ичини ғаш қиларди. Келинг энди бир бошидан гаплашсак.

2016 йил ATP турнирлар якунига этди. Одатда Истомин Париждаги "Мастерс"дан сўнг мавсумни якунлар ва янги йилнинг илк кунидан бошланадиган Австралия турнесигача (дам олишга) сал кам икки ой вақти бўларди, аммо ўтган йил бундай бўлмади. Январ ойининг ўрталарида бошланадиган "Australian Open"ни асосий даврадан бошлаш учун теннисчи камида "ТОП100"га кириши лозим эди. Шунинг учин Истомин Париждаги "Мастерс" турниридан кейин ҳам татилга чиқмади, ATPдан сўнг иккинчи ўринда турадиган "Челленжер"ларда иштирок этди. "Челленжер"да тўплаган очколари етмагач, унда охирги умид Осиё-Океания саралаш ўйинлари бўлиб қолди. АО (Australian Open) ташкилотчилари ҳар йили декабр ойида асосий тўрга тўғридан-тўғри ўтиш учун Осиё ва Океания минтақаларига ягона чипта беришади. Буни қаранки Денис ушбу саралашда барча рақибларини мағлуб этиб, ўша чиптани қўлга киритади.

Янги йилдан сўнг Денис анъанасига кўра Қатарга ёки Австралияда бўлиб ўтадиган ATP турнирларида иштирок этиши керак эди. Лекин бу сафар спортчи Таиландда бўладиган  "Бангкок Челленжер"га йўл олди ва у ерда иккинчи даврада рейтинги ўзидан анча пастда бўлган чилилик ёш Кристиан Гаринга уч сетда 6-3, 4-6, 5-7 ҳисобларида имкониятни бой беради. Ана шундай пайтларда кўнгилдаги ғашлик янада кучайиб борарди.

Орадан икки ҳафта вақт ўтди ва ниҳоят АО "Катта дубулға" мусобақаларининг дастлабкиси. Қуръа натижаларини интиқлик билан кутардим ва ниҳоят илк даврада хорватиялик Иван Додиг дуч келди. Кўнгил бироз ҳотиржам. Хеч бўлмаса 45 рейтинг очкосини ишлаб олар деган ҳаёллар ўтди беҳосдан. Истомин Иван Додигни 4 сетда мағлуб этди. Иккинчи даврада Денисни ҳақиқий синов кутарда: кимсан дунёнинг ўша пайтдаги иккинчи ракеткаси Новак Жокович! Ўйинни тўғридан-тўғри томоша қилдим. Учрашув сал кам беш соат давом этди. Мана шу учрашувдан сўнг Истоминни бутун дунё таний бошлади.





Истомин Жоковични 5 сетда 7-6(8), 5-7, 2-6, 7-6(5), 6-4 ҳисобларида мағлуб этди ва Ўзбекистонни бутун дунёга яна бир бор танитди. Ҳаммаси яхши эди, Жокович мағлуб этилгандан сўнг кейинги рақибнинг ким эканлигини умуман фарқи йўқ эди. Мен учун у ким бўлишдан қатъий назар Истомин уни ҳам мағлуб эта олади деб ишонардим ва шундай ҳам бўлди. Учинчи даврада уни тиришқоқ испаниялик Пабло Карреньо-Баста кутиб турарди, аммо Истоминга буни фарқи йўқ эди ва якунда Денис испаниялик рақибини ҳам 5 сетда: 6-4, 4-6, 6-4, 4-6, 6-2 ҳисобларида мағлуб этади. Нимчоракдаги болгариялик Григор Димитров билан бўлган баҳсни тўғридан-тўғри кўриб Истоминга ачиниб кетдим. Агар ўша эски жароҳат бўлмаганида, эхх... Биринчи сетни 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган Денис рақибига ҳеч қандай имкон йўқлигини кўрсатиб турарди. Аммо, иккинчи сетнинг тай-брекида тиззадан олинган эски жароҳат панд берди. Марказий стадиондаги мухлисларнинг кўпчилиги Истоминни қўллаб-қувватлаб турарди. Денис бахсни тўхтатиб, учрашувни давом эттиришдан бош тортса ҳам бўларди. Лекин, у мухлислар ҳурмати учрашувни оқсоқлаганча бўлса ҳам якунлай олди 6-2, 6-7,(2) 2-6, 1-6. Гарчи мағлуб бўлсада бутун стадион уни тик турган ҳолатда олқишларди.



Шу турнирдан сўнг Истомин 180 рейтинг жамғариб, ўзи учун одатий бўлиб қолган "ТОП100"га қайтди. Шу мусобақадан сўнг яна умид учқунлари ёна бошлади. Феврал ойида биринчи рақамли теннисчимиз Ўзбекистон терма жамоаси таркибида "Дэвис кубоги" саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган Жанубий Кореяга қарши ўйинларда уччала учрашувда ҳам ғалабага эришиб, термамизни кейинги босқичга олиб чиқди. Шундан сўнг феврал ойида натижалар яна пасая бошлади. Роттердаммда иккинчи даврада енгилди. Сўнг Дубай, Индиан Уэеллс, Майами, Барселона, Эсторил, Мадрид ва Рим шаҳарларидаги ATP турнирларида ҳатто илк даврадан ўтолмади. Май ойида Лион шаҳрида иккинчи даврада Милош Раоничга ютқазади. "Ролан Гаррос"да эса кутилмаганда иккинчи даврада Жанубий Корея вакили Чонг Хеонга уч сетда (1-6 5-7 1-6) ютқазиб қўйди. Кейин яна мағлубиятли серия давом этади. Аввалига, Хертогенбош, Халле, кейин кетма-кет Анталия, "Уимблдон", Умагдаги турнирларда ҳам илк босқичдан ўта олмайди. Фақатгина июл ойида Швейцариянинг Гштаад шаҳридаги турнирда чорак финалга қадар етиб боради ва у ерда Испания вакили Роберто Баутиста Агутга икки сетда мағлуб бўлади. Сўнг Америка турнесида Цинциннати ва Уинстон-Салемда мағлубият аламини тотиб кўради. Энг аламли мағлубиятни эса "US Open"да қабул қилиб олади. Илк даврада испаниялик Алберт Рамос-Виноласга қарши 5 соатлик жангда 6-4, 6-7(4), 5-7, 7-6(3), 5-7 ҳисоби қайд этилади. Шундай бўлишига қарамасдан, ушбу учрашувда Истомин йил бошидаги формасига анча яқинлашгани кўриниб турарди. Бунинг самараси кейинги мусобақаларда кўринди. Бунгача "Истомин яна "ТОП100" дан чиқиб кетадиёв", "ишончни умуман оқламай қўйди", "Истоминнинг вақти ўтди" деган мухлислар ҳам топилди орамизда.

Сентябр ойи Истомин учун омадли келди. Аввалига Туркияда "Истамбул Челленжер"да чорак финалгача, кейин Метцдаги ATP турнирида чорак финалгача етиб борди ва ойнинг охирги ҳафтасида Хитойнинг Ченгду шаҳрида мукофот жамғармаси 1 миллион доллардан ортиқ бўлган турнирда ғалаба қозониб, барчамизга қувонч улашди. Спортчимизнинг ушбу турнирдаги натижаси билан танишинг:

1/16 финал: СТРУФФ, Жан-Леннард (ГEР) 6-3 7-6(3)
1/8 финал: ХАЧАНОВ, Карен (РОС)6-3 6-2
Чорак финал: ДОНАЛДСОН, Жаред (АҚШ)2-6 7-5 7-6(5)
Ярим финал: СУГИТА, Юичи (ЯПО) 6-26-7(4)6-0
Финал: БАГДАТИС, Марcос (КИПР) 3-2 РАД.



Ғолибга 183 435 АҚШ доллари пул мукофоти ҳамда 250 рейтинг баллари берилди. Ушбу ғалабаси эвазига Денис "ТОП50"га яқинлашиб олди. Сўнг Тошкентдаги "Челленжер"да ярим финалгача етиб борди. Шундан сўнг Истомин ўз услубида кетма-кет Стокгольм, Базелдаги турнирларда, шунингдек, Париждаги "Мастерс"да илк даврада мағлуб бўлди ва одатга кўра мавсумни якунлади.

Учрашувлари статистикасига қарасак 28-28 тенглик. Ҳозир Истомин рейтингда 63-ўринда. Йил охиригача 50-60 рейтинг очколарини йўқотади. Шунда ҳам узоғи 65-ўринларгача пасайиши мумкин. Ундан ортиқ эмас.

Янги мавсумдан нима кутиш мумкин? 2018 йилда фақат олдинга силжишни кутишимиз мумкин. Чунки биринчидан дам олиш учун икки ой вақти бўлади, иккинчидан АОда илк даврада мағлуб бўлган тақдирда ҳам 85-90 ўринларгача тушади, аммо, кейин сентябргача ҳимоя қиладиган очколари деярли йўқ ҳисоб. Демак, бемалол йўқотилган ўринларни тўлдирса бўлади. Умуман олганда, Денис Истоминдан янги мавсумда мазмунли ўйинларни кутиб қоламиз. Денисдан икки уч йил масъулиятни ёлғиз ўзи зиммасига олишга тўғри келади. Чунки, яқин йилларда Жўрабек Каримов, Хумоюн Султоновлар бошчилигида янги авлод вакиллари дунё теннисига ёриб киришади деган умиддамиз!!!

Olamsport.com сайти учун маҳсус Ҳусниддин Мирзалиев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+4   
27 ноя 18:04:04
Bekobod••©aL Rural exist from!!!
Husniddin admin bösayam bõladi Olamsportga
+1   
28 ноя 20:00:21
Fourcade
ha esimda zur o'yin bulgandi Jokovich bilan , yangi yilga yaxshi natijalar kutib qolamiz .
   
28 ноя 08:55:50
uktam
olg'a Denis
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг