10 фев 12:13
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дэвис биринчи раунддаги нокаут эвазига WBA камарини ҳимоя қилди
Америкалик Жервонта Дэвис иккинчи ярим енгил вазн тоифасидаги ўзига тегишли бўлган WBA камарини ҳимоя қилди.
Дэвис ўзининг илк чемпионлик ҳимоя жангида Уго Руисга қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг биринчи раунд якунланиши арафасида тўхтатилди.
Жервонта кучли зарбалари эвазиги раунднинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган бир паллада Руисни нокаутга учратди. 24 ёшли Дэвис бугун 21-ғалабасига эришди. Руис эса 44-жангида бешинчи мағлубиятини қабул қилди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар