14 сен 21:26
Янгиликлар
Дэвис Кубоги. Буюк Британия - Ўзбекистон: Истомин бошлаб берди
Шотландиянинг Глазго шаҳрида Девис Кубоги плей-офф баҳслари доирасидаги Буюк Британия - Ўзбекистон учрашуви бошланди.
Дэвис Кубоги эркаклар терма жамоалари ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланади. Бугун яккалик баҳсларида иккита учрашув ўтказилиши режалаштирилган эди. Улардан бири ҳозиргина “Emirates Arena”да якунланди.
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин мезбонларнинг иккинчи рақамли теннисчиси Дани Эвансга қарши кортга чиқди ва кутилмаганда рақибига 6:7(4), 6:4, 6:0, 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Истомин дунё рейтингида 60, Эванс эса 222-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар