UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

13 сен 13:19
Янгиликлар

Теннис

Дэвис Кубоги: Гонконг — Ўзбекистон баҳсининг биринчи кунидан кейин тенглик

Бугун теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубоги II Жаҳон гуруҳининг илк босқичидаги юришини бошлади.

Теннисчиларимиз ушбу босқичда Гонконг терма жамоасига қарши баҳс олиб боришяпти. Victoria Park Tennis Stadium мезбонлик қилаётган баҳсларнинг биринчи куни доирасида икки яккалик учрашуви ўтказилди. Дастлаб иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин мезбонларнинг биринчи рақамли теннисчиси Коулман Вонгга қарши кортга чиқди ва 2/6, 2/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Таққослаш учун, гонконглик теннисчи ATP рейтингида 173, Фомин эса 483-ўринни эгаллаб турибди. Кейин биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов 1 соату 52 дақиқа давом этган учрашувда рейтинги йўқ рақиби Фу Вонгни қийинчилик билан енгди - 7/6(4), 6/3. Султонов ATP рейтингида 331-ўриндан жой олган.


Эртага жуфтлик ҳамда яккалик баҳслари ўтказилади: 

Чун Хун Вонг/Коулман Вонг — Сергей Фомин/Ҳумоюн Султонов

Коулман Вонг — Ҳумоюн Султонов

Фу Вонг — Сергей Фомин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг