UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

05 дек 07:22
Янгиликлар

Теннис

Дэвис Кубоги. Ўзбекистоннинг I Жаҳон гуруҳи плей-офф босқичидаги рақиби маълум. Баҳс Тошкентда ўтказилади

Теннис бўйича терма жамоалар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати - 2024 йилги Дэвис Кубоги тақвими эълон қилинди.

Терма жамоамиз бу сафар I Жаҳон гуруҳига ўтиш босқичи (плей-офф)да ўйнайди. Қуръа натижасига кўра, терма жамоамизга Польша рақиблик қилади. Ушбу қарама-қаршилик 2024 йилнинг 2-3 февраль кунлари Тошкентдаги "Ҳумо Арена" мажмуасида ўтказилади. Учрашувлар хард қопламали кортда ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида I Жаҳон гуруҳи доирасида Бельгияга қарши меҳмонда ўйнаб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Польша термаси эса охирги ўйинини II Жаҳон гуруҳида Барбадосга қарши ўтказиб, 4:0 ҳисобида зафар қучган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Дэвис Кубоги рейтингида 36-ўринни эгаллаб турибди. Польша эса ушбу рейтингда 51-ўринда қайд этилган.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги сўнгги ўйинини 2023 йилнинг февралида асосий тўрга саралаш раунди доирасида АҚШга қарши ўтказиб, 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг