UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17"Учрашувда" — Царукян Нина Драма билан тушган сурати орқали Пулласни "тролл" қилди + ФОТО 0 17:29"Реал" "янги Вальверде"ни кузатмоқда 0 17:04Райан Гарсия навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 16:23Макгрегор Махачев ва Перейра жанглари савдосига кулиб қўйди 0 15:57Шевченко Хабибнинг ММАдаги аёллар борасида билдирган эътирозини жавобсиз қолдирмади 0 15:29Аргентина бош мураббийи Лионель Мессининг ЖЧ-2026`да иштироки ҳақидаги вазиятни изоҳлади 0 15:08Макгрегор UFC’да яна бир ўзига хос рекорд эгасига айланди 0 14:47Царукян Пулласнинг Нина Драмани 10 000 евро эвазига учраштириш таклифига кескин жавоб берди 0 14:26Исраэль Адесанья Брюс Лини зиёрат қилди + ФОТО 0 14:05Саломон Рондон: "АПЛдаги хет-триким унутилмас, лекин Ўзбекистонга қарши ўйинда буни такрорлаш қийин" 0 13:39Де Ла Хойя "The Ring" журналини Туркига сотиб юборганидан афсусда 0 13:17Жавоҳир Синдаров иштирок этадиган "Номзодлар турнири" тақвими билан танишинг 0 12:50Конор Макгрегор пуллик трансляциялар ҳақидаги маълумотларга ўз услубида муносабат билдирди 0 12:25Эрон ҳукумати Азмуннинг мол-мулкини мусодара қилишни бошлади 0 12:02"Агар у ютқазса, фаолиятини якунлайди" - Сехудо Адесанья ҳақида 0

06 июн 15:40
Янгиликлар

Бошқалар

Диетолог маслаҳати: машғулот вақтида сувни истеъмол қилиш қоидалари

Теглар :  Диетолог
Қадрли спортчи ва тренерлар ҳамда спорт ишқибозлари.

Диетолог Илҳомжон Отажоновнинг тавсия ва маслаҳатларини бериб борамиз. Ўйлаймизки, диетолог маслаҳати сизнинг спортда юқори натижаларга эришишингиз, энг муҳими, соғлом бўлишингизда қўл келади.

Киши организмини ўртача 80 фоиз сув ташкил этади. Мия 75 фоиздан 85 фоизга қадар, мушаклар эса 70 фоиз сувдан иборат ва бу захира ҳар доим бир хил мувозанатда ушлаб турилиши шарт. Айниқса, спортчилар танасидаги ўз-ўзини совитиш тизими (терморегулятор) барқарор ишлаб туришида сувнинг ўрни жуда муҳим.

Ўртача вазнли инсон танасидаги мувозанатни барқарор ушлаб туриши учун суткасига 2 литр сув истеъмол қилиши шарт. Мутахассислар ёз кунлари спортчиларга ўртача 4 литр сув ичишни тавсия қилади. Чунки спортчилар зўриқиш остидаги машқларни бажарганларида, организмнинг сувга бўлган эҳтиёжи ошиб кетади. Шунинг учун спортчи ҳеч қачон сувдан ўзини тиймаслиги керак.

Қуйида спортчилар учун суюқлик истеъмол қилиш борасида амалий тавсияларни келтириб ўтамиз:

• Машғулот ёки мусобақадан икки соат олдин 500 мл суюқлик ичиш керак, чунки юкламадан олдин организм ўзига керакли бўлган сув билан тўйинтирилиш лозим.

• Жисмоний машқлар пайтида ҳар 15-20 дақиқада 150-300 мл суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки жисмоний машқлар пайтида организмни суюқлик сўрилиш интенсивлиги ҳар соатда 1 кг тана вазнига 10-15 мл атрофида бўлади.

• Юқори ҳарорат ёки намлик шароитида жисмоний фаолият билан шуғулланиш одатдаги миқдордан кўпроқ суюқликни истеъмол қилишни талаб қилади.

• Жисмоний машқлар пайтида чанқоқлик ҳисси тананинг суюқликка бўлган эҳтиёжининг ишончли кўрсаткичи эмас ва жисмоний фаолият пайтида чанқоқлик ҳисси тана вазнининг 2 фоизга пасайишини акс эттириши мумкин.

• Жисмоний юклама даврида истеъмол қилинадиган таркибида углеродли сув (4-8%ли, яъни
1 литр сувда 40-80 г углеводлар) танани энергия ва суюқлик билан таъминлайди, бу эса организмда суюқликнинг сўрилишини бузмайди, шу билан биргаликда фруктоза углеводларни асосий манбаи ҳисобланмайди.

• Машғулотдан сўнг, 1 кг «йўқолган» тана вазнига 1 литр миқдорида суюқлик ичиш тавсия қилинади, бунга яна сийдик орқали чиқиб кетадиган суюқликни қоплаш учун қўшимча 250-500 мл миқдорида сув ичиш лозим.

• Бироз шўр, салқин (10-12°C), ҳидли ичимликлар, шунингдек, ширинроқ ичимликларни ўзбошимчалик билан истеъмол қилиш суюқликка бўлган талабни ошишига олиб келади.

• Натрий, калий ва хлор ионлари танадан тер билан чиқиб кетадиган асосий электролитлардир. Уларнинг йўқолишини қоплаш учун сиз махсус «спорт» ичимликлари истеъмол қилишингиз ёки машқдан кейин ичиладиган суюқликка озгина туз қўшишингиз ва калийга бой озиқ-овқат маҳсулотларидан (масалан, банан, апельсин, цитрус шарбатлари, сабзавотлар) истеъмол қилишингиз мумкин.

• Жисмоний машқлардан сўнг, углевод-электролит таркибидаги сув ёки ичимликлар ёрдамида танадаги суюқлик балансининг тўлиқ тикланишини таъминлаш керак. Спиртли ичимликлар ва кофеинни ўз ичига олган ичимликлар организмдан суюқликнинг чиқишини кучайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун бу мувозанатни тиклаш учун етарли таъсир кўрсатмайди.

• Газланган яхна рангли ичимликларни истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. Спортчиларга турли газли ичимликлар ичиш тақиқланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг