UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

09 янв 09:30
Янгиликлар

Теннис

Димитров – Брисбен турнирида тенгсиз бўлди!

Болгариялик теннисчи Григор Димитров Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилган турнир ғолибига айланди.

Григор жорий мавсумдаги илк ATP 250 тоифасидаги турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг бешинчи ракеткаси япониялик Кеи Нисикорини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Димитров дунё рейтингида 17-ўринни эгаллаб турганлигига қарамай, кучли рақибини 6:2, 2:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Димитров Брисбен турнирида ТОП-10таликдан жой олган теннисчилар Милош Раонич ва Доминик Тимдан устун келди.

Григор Димитров Брисбен турниридаги бир ҳафталик меҳнати учун 77,980 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ҳамда қимматли 250 рейтинг очкосини қўлга киритди.

ФИНАЛ

Григор Димитров (Болгария, 7) – Кеи Нисикори (Япония, 3) – 6:2, 2:6, 6:3


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг