09 дек 11:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
Достонбек Турдиевда ғалаба, энди у чемпионлик камари учун рингга чиқади
Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Достонбек Турдиев навбатдаги жангини ўтказди.
Таиланднинг Хуа Хин шаҳрида осиёлик боксчилар учун мўлжалланган IBF йўналишидаги Буюк Ипак йўли турнирининг ярим финал жанглари ўтказилди. Унда ўзбекистонлик Достонбек Турдиев ҳам рингга кўтарилди.
Ҳамюртимиз мезбон боксчи Комсан Полсанга қарши жанг ўтказди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг якунида ҳакамлар бир овоздан Турдиевнинг ғалабасини таъминлашди. Энди Достонбек февраль ойида хитойлик боксчига қарши финал жангида рингга чиқади.
Хитойда ўтказиладиган финал жанги ғолиби IBF Inter-continental чемпионлик камарини қўлга киритади. Бу эса боксчига ўрта вазн (66 кг) тоифасида тўлақонли IBF чемпионига қарши ҳақиқий чемпионлик камари учун жанг ўтказиш имкониятини беради.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар