UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

07 мар 19:05
Янгиликлар

Дзюдо

Дунёнинг 42 давлати орасида нечанчи бўлдик?

Теглар :  Ўзбекистон
Икки кун давомида Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича Европа Очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Сайёрамизнинг 5 қитъаси 42 давлатидан 600 нафарга яқин дзюдочилар иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар ҳамда рейтинг очколари учун татамига чиқишди. Якунда ҳамюртларимиздан Ўткирбек Тўрабоев (+100 кг) олтин, Раҳимжон Субҳонов (-66 кг) бронза медалини қўлга киритди. Бу медаллар эвазига Ўзбекистон дунёнинг 42 давлати орасида 7-ўринни эгаллади. 

Биздан юқорида жойлашган Испания, Канада ва Португалия терма жамоалари ҳисобида ҳам 1 тадан олтин медаль бўлди. Лекин бу уч мамлакат дзюдочилари кумуш ва бронза медалларга бизга нисбатан кўпроқ эга чиқишди. 

Германия терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан биринчи бўлди. Иккита олтин, 3 та кумуш ва 1 бронза медалига эга Франция иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка 2 та олтин медаль билан Болгария терма жамоаси якун ясаб берди.    

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг