23 авг 11:03
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг еттинчи ракеткаси Кливлендда 1/4 финалга чиқди
АҚШнинг Кливленд шаҳрида теннис бўйича WTA турнири давом этмоқда.
Дунёнинг еттинчи рақамли теннис маликаси бўлиб турган Каролин Гарсия чорак финал иштирокчисига айланди. Франциялик теннисчи иккинчи давра баҳсида WTA рейтингида 58-поғонадан жой олган АҚШ вакиласи Пейтон Стирнсдан устун келди - 7/6(4), 6/3.
Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви эди. Тўқсон саккиз дақиқа давом этган баҳсда Гарсия 10, Стирнс 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Каролинда кўпроқ бўлди - 7 га 3. Энди Гарсия 1/2 финал йўлланмаси учун хитойлик Чжу Линга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар