25 май 09:15
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг олтинчи ракеткаси мураббийи билан хайрлашди
Сайёрамизнинг олтинчи рақамли теннис маликаси Элина Свитолина мураббийи билан ҳамкорликни тўхтатди.
Украиналик теннисчи шу кунгача испаниялик мураббий Габриэль Урпи қўл остида машғулотларни ўтказиб келаётган эди. Ўзаро ҳамкорлик ярим йилдан сал кўпроқ давом этди.
Бундан буён Свитолина франциялик мураббий Тьери Асьоне билан ҳамкорликда ишлайди. Бу мутахассис аввалроқ Жо Вилфред Тсонгага мураббийлик қилган эди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар