UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

21 фев 08:47
Янгиликлар

Дзюдо

Дюссельдорф "Катта Дубулға". Бугун 5 нафар дзюдочимиз татамига чиқади

Бугун Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олади.

Йилнинг ҳисоб бўйича иккинчи "Катта Дубулға" мусобақасида сайёрамизнинг 5 қитъаси 120  давлатидан жами 718 (427 эркак, 291 аёл) нафар дзюдочи турнир медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади. Дюссельдорф татамиларида 15 дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Бугун мусобақанинг илк кунида беш нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади. Беллашувларнинг Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланиши белгиланган. Рейтинги энг юқори дзюдочимиз, жаҳон чемпионатининг амалдаги кумуш медали соҳиби Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Унинг бугунги илк рақиби австралиялик Жошуа Кац ҳамда грузиялик Жаба Папинашвили ўртасидаги беллашувдан сўнг аниқланади. 

Бугун татамига чиқувчи дзюдочиларимиз:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев - Жошуа Кац (Австралия) / Жаба Папинашвили (Грузия)

-60 кг: Кемран Нуриллаев - Соломон Ога (Нигерия)

-66 кг: Муҳриддин Тиловов - Страхинжа Бунчич (Сербия)

-66 кг: Диёрбек Ўразбоев - Дмитрий Шершан (Беларусь)

Қизлар

-52 кг: Диёра Келдиёрова - Сосорбарам Лхагвасурен (Мўғулистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 фев 13:40:30
Ливерпулжон
Тиловов ҳам ютди.
   
21 фев 13:40:05
Ливерпулжон
Нуруллаев 16 сонияда ғалаба қозонди.
   
21 фев 08:54:21
.Sherzod.
Xar bir bosqich haqida malumot berip borizlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг