28 авг 12:05
Янгиликлар
Дзюдо
Дзюдо. Болтабоев чорак финалда исроиллик кучли рақибга қарши жанг қилди
Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда.
Мусобақада -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шарофиддин Болтабоев чорак финалда жаҳон рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган исроиллик Саги Мукига қарши жанг қилди. Афсуски ҳамюртимиз кучли рақибига 24 сония ичида иппон баҳоси билан ютқазиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Болтабоев биринчи давра беллашувида молдовалик Никон Забороскиусдан, иккинчи даврада эса япониялик кучли рақиб Сотаро Фуживарадан, учинчи даврада эса австриялик Шамил Борчашвилини мағлуб этганди. Тўртинчи даврада эса грециялик Алексиос Нтанатсидисни таслим этганди.
Энди Болтабоев бронза медали учун курашни давом эттиради.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
60 kg _ 1 ) Ozarbayjan 2) Uzbekistan
66 kg _ 1) Japan 2) J korea
73 kg _ 1) Japan 2 ) Ozarbayjan