UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

21 сен 16:46
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимиз дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли мусобақага мезбонлик қилмоқда.

Бундан бир неча дақиқа аввал "Ҳумо Арена"да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бош спорт директори Владимир Барда сўзга чиқди. 

Владимир Барда Тошкент Гран-присини юқори савияда ўтишини таъминлаётган Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, мамлакат дзюдо федерацияси ҳамда ҳомийларга Халқаро дзюдо федерацияси номидан миннатдорчилик билдирди. 

Азиз Абдуҳакимов ўз сўзида еттинчи маротаба пойтахтимиз мезбонлигида ташкил этилаётган ушбу нуфузли турнирнинг илк бор муҳташам, кўп тармоқли "Ҳумо Арена"да ўтказилаётгани, бугунги кунда 33 мингдан зиёд киши бевосита дзюдо билан шуғулланаётганини алоҳида урғулади. 

Шунингдек, Тошкент Гран-присининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекисон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов ва бошқа расмий шахслар иштирок этишди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси ҳамда Халқаро дзюдо федерациясининг мадҳияси янгради. Миллий чолғуларимиз - карнай-сурнай ва доира садолари "Ҳумо Арена"ни ларзага келтирди.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг