UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

26 июн 09:42
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо федерацияси томонидан ўтказилган "Олимпия куни"дан ФОТОРЕПОРТАЖ

Хабарингиз бор, 23 июн куни Халқаро олимпия қўмитасига аъзо икки юздан зиёд мамлакатда Халқаро "Олимпия куни" кенг нишонланди.

Хусусан, юртимизда ҳам Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан ушбу санага бағишланган турли даражадаги тадбирлар ташкил этилди ва шу кунларда ҳам давом этмоқда. 

Кеча куннинг иккинчи ярмида ана шундай байрам тадбирларидан бири Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ўтказилди. 

Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғи (Собиқ Телман) ҳамда Экопарк (ЭкоПарк) боғида "Олимпия куни" тадбири ташкил этилди. Ҳар икки маросим ҳам бир пайтда бошланиб, мингга яқин тошкентликлар ва шаҳримиз меҳмонлари ҳамда уларнинг фарзандларига байрамона кўтаринки кайфият улаша олди. 

Спортга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз нафақат машҳур дзюдочиларимизнинг кўргазмали чиқишларидан баҳраманд бўлишди, балки ўзлари ҳам татамида дзюдо қандай спорт тури эканини ҳис этиб кўришди.  

Маросимда Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, йиғилганларни Халқаро "Олимпия куни" билан қутлашди. 

Байрам тадбири якунида болажонларга ташкилотчилар томонидан совғалар тақдим этилди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг