UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Насаф" бугун ОЧЛ 2 мусобақасида ўз юришини бошлайди 0 12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0 11:41Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги натижалари 0 11:10"Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни Лига Кубогидан чиқариб юборди 0 10:08Шоҳасан Мирзаматов Наманганда жанг қилади, рақиб ҳам аниқ 0 09:37Махачев Жонсга жавоб қайтарди: "Сен доим айбсизсан" 0 09:06Терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Лионель Месси миллий жамоадан чақирув олди 0 08:35Нурмагомедов 3,5 йил деганда илк бор PFL турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 08:0446th Chess Olympiad Samarkand 2026 старт олмоқда. Илк турда терма жамоаларимиз кимларга қарши дона суради? 0 07:33"Сирил Ган билан реваншга лойиқман" - Алекс Перейра 0 07:02"Реал" "Эльче" билан ўйинда 90+1-дақиқада ғалабани илиб кетди 0 19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0 19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0

11 окт 17:58
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Музаффар Тўрабоев - жаҳон чемпиони!

Тошкентда дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун, 11 октябрь куни икки нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб борди. Эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасида Музаффарбек Тўрабоев, аёллар ўртасида эса -78 кг вазнли Ирисхон Қурбонбоева юртимиз шарафини ҳимоя қилди. 

Қувонарлиси, -100 кг вазн тоифасида Музаффарбек Тўрабоев барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлди. 

Бу Ўзбекистон учун мазкур ЖЧдаги иккинчи олтин бўлди. Кеча, Давлат Бобонов -90 кг вазнда олтин медални қўлга киритиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилганди. 




Спортчиларимизнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали онлайн равишда кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


Тўрабоев финалда канадалик Кайл Рейесга қарши курашди ва Golden Score'да ғалабага эришди! ОЛТИН МЕДАЛЬ! ТЎРАБОЕВ - ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ!


Музаффарбекнинг канадалик рақибга қарши финали бошланишига оз қолмоқда!


Энди Тўрабоев финалда канадалик Кайл Рейесга қарши курашади. Мазкур баҳс тахминан 17:40 дан сўнг бошланади. 


Музаффар Тўрабоев ярим финалда нидерландиялик Майкл Коррелни ИППОН эвазига мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди!


Тўрабоев ярим финалда нидерландиялик Майкл Коррелга қарши курашади. Мазкур баҳс тахминан 14:30 дан сўнг бошланади.


Тўрабоев канадалик рақибини ИППОН эвазига мағлуб этди ва ярим финалга чиқди.


Тўрабоевнинг навбатдаги рақиби канадалик Шади Эланас бўлади. Ушбу баҳс тахминан 13:50 дан сўнг бошланади.


-100 кг вазнли ҳамюртимиз Музаффарбек Тўрабоев учинчи босқичда грузиялик Варлам Липартелианига қарши курашди ва иккита вазари эвазига ғалаба қозонди. Чорак финал!


-78 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ирисхон Қурбонбоева ЖЧдаги илк жангини польшалик рақибасига қарши ўтказди ва Golden Score'да ютқазди. 


ЖЧдаги иштирокини иккинчи босқичдан бошлаган -100 кг вазнли Музаффарбек Тўрабоев америкалик рақибидан устун келди ва кейинги даврага йўл олди. 


Дзюдочиларимиз ЖЧни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади: 

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Бита Пасут-Кложко (Польша)

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев - Л.А. Смит (АҚШ)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
11 окт 13:17:50
.Sherzod.
Muzaffar Turaboev agar adashmasam Kurash bo‘yicha birinchi jaxon chempioni Surxandaryolik Toshtemir polvonni o‘g‘li bo‘ladi xali yosh vatan sharafini munosib ximoya qiladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг