UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0

28 июн 08:22
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Осиё Кубогида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлдик+ФОТО

Қирғизистоннинг Чолпон-Ота шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги бўлиб ўтди.

“Газпром” спорт мажмуасида ўтган Очиқ қитъа Кубогида юртимиз ва мезбон спортчилардан ташқари Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Мўғулистон, Ҳиндистон, Хитой Тайпейи каби 12та давлатдан келган 370 нафар дзюдочи жами 32та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борди. 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Иссиқкўлдаги ушбу мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этди. Дзюдочиларимиз якунда 4та олтин, 5та кумуш, 6та бронза, жами 15та медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. 

Ҳамюртларимиздан ўз вазн тоифаларида Авазбек Исмоилов (73 кг), Сита Аминова (48 кг), Нилуфар Эрганбетова (52 кг) ва Ирисхон Қурбонбоева (63 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. 

Еттита олтин, битта кумуш, 9та бронза медалини қўлга киритган Қозоғистон терма жамоаси дзюдочилари умумажамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Биттадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган Мўғулистон терма жамоаси кучли учликка якун ясади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг