UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0

04 мар 11:36
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Қизларимизда Европа Очиқ Кубогида биттадан кумуш ва бронза+ФОТО

Шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида Европа Очиқ Кубоги бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада юртимиз спорт шарафини Искандар Расулов ва Байрамбай Сатуллаев мураббийлигидаги ёш дзюдочиларимиз ҳимоя қилишяпти. Қизларимиздан икки нафари турнирнинг биринчи куни совриндорлар сафидан жой олишди. 

-52 кг вазн тоифасида татамига чиққан вакиламиз Нилуфар Эрмагамбетова финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медал билан тақдирланди. У финалгача туркиялик Эда Карадемир, озарбайжонлик Улвийя Байрамова, швециялик Кайлейх Виннерлендни иппон баҳоси эвазига таслим этди. Олтин медал учун кечган баҳсда эса мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга имкониятни бой берди. 

-44 кг вазндаги ҳамюртимиз Ҳалимажон Қурбонова бронза медалига сазовор бўлди. У беллашувларда қозоғистонлик Айим Жумагалиева, туркиялик Озкан Ханифени мағлуб этиб, ярим финалда яна бир мезбон спортчи Азак Меврега ютқазиб қўйди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса косоволик Эрза Муминовиқни иппон баҳоси, яъни соф ғалаба эвазига енгди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг