UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

05 апр 14:50
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Рўзиев ва Нуриллаев давом этмоқда, Шаҳрам эса...

Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при таснифидаги мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Бугунги беллашувларда уч нафар ҳамюртимиз иштирок этиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик. 

-60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достон Рўзиев баҳсларга иккинчи босқичдан қўшилди. У илк даврада Исроил вакили Даниэл Бен Давидни мағлубиятга учратди. Энди Достон чорак финал йўлланмаси учун мўғулистонлик Болдбаатар Ганбатга қарши татамига чиқади. Мазкур вазн тоифасидаги яна бир полвонимиз Кемран Нуриллаев эса дастлаб Хитой Тайпейи вакили Кун Лин Йехни, кейин эса туркиялик Бекир Озлуни мағлуб этди. Энди у чорак финал чиптаси учун болгариялик Янислав Герчевга қарши курашади.

-66 кг вазнли полвонимиз Шаҳрам Аҳадов мусобақага иккинчи даврадан қўшилганди. У турнирдаги илк жангида словакиялик Матеж Полиакка қарши жанг қилди ва имкониятни бой бериб қўйди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг