UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

08 апр 17:26
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Алматида шохсупага кўтарилишди

5-7 апрель кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Александр Патокин хотирасига бағишлаб ўтказилган ушбу анъанавий мусобақада 2002-2003 йилларда таваллуд топган дзюдочилар иштирок этишди. Ўғил болалар -46, -50, -55, -60, -66, -73, -81, -90 ҳамда +90 кг вазн тоифаларида беллашишди. 

Қизлар эса -40, -44, -48, -52, -57, -63, -70 ва +70 кг вазнда медаллар учун татамига чиқишди. Улар орасида беш нафар ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.      

Якунда улардан икки нафари шохсупага кўтарилди. Финалга қадар мағлубиятсиз етиб келган Бунёд Жапарбергенов (-90 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Анастасия Лефлянская (-63 кг) бронза медалга сазовор бўлди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг