UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0

10 апр 08:42
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Анталия Гран-Присидаги иштирокни якунладилар

Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси ниҳоясига етди.

Аввалроқ, ушбу халқаро турнирда юртимиз шарафини Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Бекмурод Олтибоев, Ербол Рустамов, Достон Рўзиев, Суҳроб Турсунов, Диёра Келдиёрова ва Гулноза Матниёзовалар ҳимоя қилишлари ҳақида хабар бергандик. Афсуски, улар мусобақада совринли ўринлардан жой олишни уддасидан чиқа олмадилар. Икки нафар дзюдочимиз бешинчи ўрин билан кифояланди ҳолос.

Эркаклар ўртасида -81кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Суҳроб Турсунов ярим финалгача етиб борганди. Аммо, шундан сўнг у кетма-кет иккита учрашувда мағлуб бўлди ва совринли ўринлардан қуруқ қолди. Аёллар ўртасидаги беллашувларда -70кг вазн тоифасида иштирок этган Гулноза Матниёзова ҳам ярим финалгача мағлубиятсиз етиб борди. Бироқ, Гулноза ҳам аввалига ярим финал, сўнгра бронза медали учун кечган жангда имкониятни бой бериб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг