UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

26 июл 09:11
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Олимпиада рейтингида нечанчи ўринда?

Кўплаб спорт турлари қатори дзюдо бўйича ҳам Токио Олимпиадаси рейтинг очколарини жамғариш учун қизғин пойга кечмоқда.

Будапешт Гран-присидан сўнг терма жамоамиз вакилларининг рейтингдаги ўрнида сезиларли ўзгаришлар бўлди. Жумладан, Венгрияда бронза медалини қўлга киритган Шаҳрам Аҳадов лицензия берувчи ўринга қайтди. 

Ҳозирча -90 кг. вазн тоифасидан ташқари барча тоифалардаги йигитларимиз лицензион ўринда туришибди. Бу ҳафта Загребда яна бир Гран-при мусобақаси бўлиб ўтишини инобатга олсак, келаси ҳафта ҳам рейтингда ўзгаришлар бўлиши тайин.

Батафсил:

-60 кг:

1. Роберт Мшвидобадзе (Россия) – 2741 очко

8. Шарофиддин Лутфуллаев – 1507 очко (йўлланма зонасида)

45. Кемран Нуриллаев – 415 очко (йўлланма зонасида эмас)

49. Диёрбек Ўрозбоев – 378 очко (йўлланма зонасида эмас)


-66 кг:

1. Херлен Ганболд (Мўғилистон) – 2343 очко

21. Сардор Нуруллаев – 974 очко (йўлланма зонасида)

24. Шаҳрам Аҳадов – 919 очко (йўлланма зонасида)

66. Муҳриддин Тиловов – 260 очко (йўлланма зонасида эмас)

-73 кг:

1. Ан Чангрим (Жанубий Корея) – 2395 очко

10. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 1356 очко (йўлланма зонасида)

50. Ғиёсжон Бобоев – 404 очко (йўлланма зонасида эмас)


-81 кг:

1. Саги Муки (Исроил) – 2384 очко

34. Шарофиддин Болтабоев – 705 (қитъавий квота)


-90 кг:

1. Николоз Шеразадишвили (Испания) – 3351 очко

61. Давлат Бобонов – 323 очко (йўлланма зонасида эмас)


-100 кг:

1. Гухам Чо (Жанубий Корея) – 3100 очко

24. Муҳаммадкарим Хуррамов – 885 (йўлланма зонасида)


+100 кг:

1. Гурам Тушишвили (Грузия) – 2705 очко

6. Бекмурод Олтибоев – 1612 очко (йўлланма зонасида)


Аёллар:

-52 кг:

1. Юта Абэ (Япония) – 2550 очко

36. Диёра Келдиёрова – 553 очко (йўлланма зонасида эмас)


-70 кг:

1. Саки Ниизоэ (Япония) – 2450 очко

33. Гулноза Матниязова – 594 очко (йўлланма зонасида эмас)

Эслатма!

– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.

– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган.

– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ ва федерация танлайди.

– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 25 май санасида якунланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 июл 11:37:56
asomiddin qayumov
Muxammadkarim olg`a uka omad yor bo`lsiz sherobod o`g`loni
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг