UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

26 дек 16:41
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз спортчи-ўқувчилар билан учрашишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 243-сонли умумтаълим мактабида спортчи-ўқувчилар билан учрашув ўтказилди.

Тадбир Халқ таълими вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда дзюдо бўйича терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис, халқаро тоифадаги ҳакам Рамзиддин Саидов, мураббийлар ҳамда таниқли дзюдочилар иштирок этди. 

"Спорт мамлакатни дунёга янада танитишда энг катта воситалардан бири ҳисобланади. Спортчи сабаб Олимпиада ва жаҳон чемпионатлари, халқаро мусобақаларда мамлакат мадҳияси янграйди, байроқ баланд кўтарилади. Бугун сизлар билан учрашиш учун бу ерга келган акаларингиз, яъни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам кўп йиллардан бери ўз натижалари билан юртимиз довруғини дунёга янада ёйишмоқда. Бежизга мамлакатимизда спортга Ҳукумат даражасида эътибор қаратилмайди. Мана куни кеча пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо Арена" саройида ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев "Ёшлар Форуми"да иштирок этдилар. Тадбирда қатнашган ёшларнинг аксариятини спортчилар ташкил этар эди. Ҳурматли Юртбошимиз кечаги учрашувда яна бир бор ёшларга катта ишонч билдираётганлари, Ўзбекистоннинг келажаги айнан уларнинг қўлида эканини алоҳида таъкидладилар. Фурсатдан фойдаланиб, сиз ўқувчиларга омад, ўзингиз танлаган соҳада улкан ютуқларга эришишингизни тилайман", - деди МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов.  

Таъкидлаш жоиз, 243-сонли умумтаълим мактаби нафақат пойтахтимиз, балки республикамиздаги истеъдод ва иқтидорлар жам бўлган илм масканларидан бири ҳисобланади. Мактабда дзюдо, каратэ, таэквондо, бокс сингари олимпия оиласига мансуб спорт турларидан мамлакат ҳамда халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. 

Дўстона, самимий ва жуда ҳам қизиқарли руҳда ўтган учрашувда Диёрбек Ўразбоев, Ҳикматуллоҳ Тўраев, Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Бекмурод Олтибоев, Камолиддин Расулов, Шохруҳ Бахтиёров, Музаффар Тўрабоев ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. Илиас Илиадис, Камол Муродов ва Рамзиддин Саидов ўзларининг кўп йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб ёшларга фаолиятларида ас қотадиган тавсиялар беришди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг