UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

03 дек 09:41
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Японияда "Мастерс"га тайёргарлик кўришяпти ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу кунларда терма жамоамизнинг биринчи ва иккинчи рақамли дзюдочилари Япониянинг Осака шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказишяпти.

Машғулотларда бешта давлат - Япония, Грузия, Бразилия, Украина ва Ўзбекистон дзюдочилари иштирок этяпти. Қўшма халқаро йиғин барча мамлакат терма жамоаси дзюдочиларига 12-14 декабрь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтказиладиган "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. 

Терма жамоамиз аъзолари Олимпиада ва жаҳон чемпиони Илиас Илиадис ҳамда Бекзод Тўрабоев бошчилигида машғулот ўтказишяпти. Йиғинда Шарофиддин Лутфуллаев, Диёрбек Ўразбоев, Ҳикматуллоҳ Тўраев, Камолиддин Расулов, Давлат Бобонов, Бекмурод Олтибоев, Алишер Юсупов, Муҳаммадкарим Ҳуррамов сингари дзюдочиларимиз иштирок этишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта аввал Ўзбекистон терма жамоаси айнан Осака шаҳрида ўтган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирда қатнашиб, биттадан кумуш ва бронза медалига эга чиққанди. -90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Давлат Бобонов мусобақанинг кумуш медали ҳамда 700 рейтинг очкосини қўлга киритган, +100 кн вазндаги дзюдочимиз Алишер Юсупов эса бронза медалига сазовор бўлиш баробарида ўз ҳисобига 500 очкони қўшиб қўйган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг