UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0

15 окт 11:55
Янгиликлар

Футбол

Эктор Купер: "Терма жамоада ҳеч кимга жой кафолатланмаган"

Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ҳамда ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков иштирок этди.

"Эртага бу йиғиндаги иккинчи ўйинда майдонга тушамиз. Бу учрашувда биринчи ўйиндаги яхши жиҳатларни сақлаб қолиш ва уни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Ундан ташқари биринчи ўйинда камроқ ўйнаган футболчилар Қатар билан кўпроқ ҳаракат қилишади. Бу дегани таркиб бутунлай ўзгариб кетади дегани эмас. Бу ўйиндан кейин футболчилар ўз клубларига кетишади. Бир ойдан кейинги йиғинда ҳам бу ўйинчилар терма жамоадаги услубни ёддан чиқармаган ҳолда келишларини истардим", - дейди Эктор Купер.

"Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Қатар билан ўйинлар доим қизиқарли ўтган. Араб давлати жамоалари доим ҳужумкор ўйин намойиш этишган", - дейди Одилжон Ҳамробеков.


Шаҳбоз Беғамов (www.championat.asia) саволи
- КХДР билан ўйинда қатарлик видеотасвирчи стадионга келиб ўйинни видеога олди. Улар ўз гуруҳдоши КХДРни ўрганишни бошлашган. Бизнинг гуруҳда Япония, Уммон ва Туркманистон бор. Ўз рақибларимизни ўрганиш жараёни бошландими?
- Албатта рақибларимизни ўрганамиз. Бугунги кунда ахборот технологиялари ривожланиб кетган. Шу боис стадионга бормай туриб ҳам видеони кўриш мумкин. Кейинги ўйинларда ўз вакилларимизни рақиб жамоа ўйинларига юборамиз. Бундан ташқари ҳозирги пайтда биринчи навбатда ўз ўйинимизга қаратаяпмиз. Рақибларимиз ҳақида барча маълумотлар бор.

Нарзулла Сайдуллаев (www.championat.asia) саволи
- Ливан терма жамоаси бош мураббийи Миодраг Радулович ноябрь ойида Австралияда Ўзбекистон билан ўйнаймиз деб интервью берди. Ростдан ҳам бу ўйин бўладими ёки йўқми?
- Бизга 15 ноябрь куни Ливан билан ўйнаймиз деган маълумот берилган. Агар қандайдир ўзгариш бўлган бўлса бундан хабаримиз йўқ.

Шаҳбоз Беғамов (www.championat.asia) саволи
- Сардор Рашидов бу йиғинга чақирилмагани сабаби жароҳатми ёки Эрон билан ўйиндаги ҳимоявий кўрсатмаларни бажармаганидами?
- Мен Ўзбекистон терма жамоа билан шартнома тузаётганда ҳеч ким мана шу футболчилар доим термага чақирилиши керак деб айтмаган. Бу йиғинга чақирилмагани билан бўлди терма жамоага чақирилмайди дегани эмас. Ҳеч қайси футболчига терма жамоадан жой кафолатланмаган.

Нарзулла Сайдуллаев (www.championat.asia) саволи
- КХДР билан ўйиндан сўнг кўплаб жамоадошларингиз майдондан нолишди. Сиз ҳам ушбу майдонда ўйнаган футболчи сифатида нима дея оласиз?
Одилжон Ҳамробеков: - Майдон ҳолатини жуда ёмон деб ҳам бўлмайди. Четдан келаётган жамоалар учун ҳам, биз учун бу ерда ўйнаш ноқулай бўлмоқда. Майдон идеал футбол намойиш этиш учун имкон бермаяпти. Барча кўриб турибди чим кўчииб кетмоқда. Бу нарса натижага баҳона бўла олмайди, шунчаки барча кўриб турган ҳолатни айтаяпман.

Шаҳбоз Беғамов (www.championat.asia) саволи
- Сиз асосан 4-2-3-1 тактикасидан фойдаланаяпсиз. Осиё Кубогига қадар захира тактикаларини ҳам қўллаб кўрасизми?
- Ҳозир футболчиларга кўплаб тактикалар бериб ташласам улар нима қилишни билмай қолишади. Эрон билан ўйинда нимага ютқаздик? Кўрсатмаларни охиригача тўғри бажаришмагани учун ютқаздик. Менинг тактикам барчага ёқмаслиги аниқ. Мен 100 миллион аҳолиси бор мамлакат терма жамоасини бошқарганман. Энди 100 миллион одамга ёқадиган тактика борми айтингчи? Агар барчаси яхши бўлса, яъни Осиё Кубогини қўлга киритсак ёки Жаҳон чемпионатига чиқсак тактика иш бераётган бўлади. Агар бундай бўлмаса тактикани ўзгартириш керак бўлади.

Шаҳбоз Беғамов (www.championat.asia) саволи
- ЎФА расмий Виталий Денисов октябрь ойидаги йиғинга жароҳати боис чақирилмади деб ёзди. Лекин ўз клубида ўйнади. У ростдан ҳам жароҳати боис чақирилмадими ёки бошқа сабаб борми?
- Менга Денисовда жароҳат бор деб айтишди. Клубида ўйнаган бўлса ҳеч нима қила олмаймиз. У айнан жароҳати боис октябрь ойидаги йиғинга чақирув олмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг