11 авг 12:18
Янгиликлар
Теннис
Элина Свитолина Монреалда ярим финалга йўл олди
Жаҳоннинг бешинчи ракеткаси Элина Свитолина Монреалдаги мусобақанинг чорак финалида бельгиялик Элизе Мертенсга қарши кортга чиқди.
1 соат 25 дақиқа давом этган баҳсда Свитолина рақибасини 7:5, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.
Энди у финалга чиқиш учун америкалик Слоан Стивенсга қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар