UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51ФИФА Эроннинг ЖЧ-2026да иштироки ҳақида баёнот берди 0 10:24Абдурасул Исмоилов Дулат Бекбауовга қарши чемпионлик жангида рингга чиқди 0 10:01Бивол Россияда жанг қилади, рақиб ўша-ўша! (ПОСТЕР) 0 09:40"Номзодлар турнири": Жавоҳир Синдаров 2-турда муроса кўчасини танлади 0 09:18Фабио Каннаваро: "Мундиалда барчаси бошқача бўлади" 0 08:53Эксперт Махачев билан жанг учун икки асосий даъвогарни айтди 0 08:30Осиё чемпионати: Бугун фақат бир боксчимиз жанг қилади 0 21:07FIFA Series. Ўзбекистон Венесуэлани мағлуб этди 0 19:05Арман Царукян Чимаев — Стрикленд жангига тахмин билдирди 0 18:41"Реал"нинг ёзги биринчи трансфер мақсади аниқ 0 18:20Оғир атлетика бўйича 2026 йилги Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 17:59Ўзбекистон яна бир истиқболли спортчини маҳаллийлаштирди 0 17:38Девин Хейни Роландо Ромерога Шаҳрам Ғиёсов билан жанг қилишни маслаҳат берди 0 17:15"Ливерпул"нинг янги мавсумдаги мураббийи маълум 0 16:52Арман Царукян вазнини ўзгартиришга тайёр 0

27 июл 11:08
Янгиликлар

Теннис

Элина Свитолина: “US Open турнирида 100% куч билан ҳаракат қиламан”

Украиналик мафтункор теннис юлдузи Элина Свитолина мавсумнинг иккинчи қисмида ўтказиладиган турнирларга тайёргарлик кўрмоқда.

Свитолина Украина матбуотига берган интервьюсида ана шу тайёргарлиги ҳамда нима учун кичик турнирларда иштирок этмаётгани ҳақида берилган саволларга жавоб қайтарди. 

“Албатта, “Уимблдон” турниридаги омадсиз иштирокимдан афсусдаман. Биринчи даврадаёқ мағлубиятга учрайман, деб сира ўйламагандим. Ҳозир машғулотлада жамоам билан биргаликда муаммоларнинг ечимини топиб, уларни бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз. 

Энг муҳими, жароҳатлар узоқроқ бўлиб, олдинда турган нуфузли турнирларга юқори кайфиятда тайёргарлик кўришим керак. Нью-Йоркда ўтказиладиган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатига 100% куч  билан ўйнашни мақсад қилганман.

Ҳозир бор эътиборимни катта турнирларга қаратганман. Балки, йил сўнггида битта 250 000 доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашарман. Лекин асосий эътибор катта турнирлар ҳамда “Grand Slam”га қаратилади”, - деди Свитолина Xsport.ua сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг